Коронавируснинг "симптомсиз" беморларидан инфекция юқтириш хавфи борми?

Коронавируснинг

— Коронавируснинг "симптомсиз" (клиник белгилари бўлмаган) ташувчиси нима?

— Бунда инфекция қўзғатувчи микроорганизмлар шиллиқ қаватда, ажратмаларда бўлади, лекин ҳеч қандай аломатларни намоён этмайди.

Кўпинча аломатлар вирус йўқолмагунча пайдо бўлмайди. Бироқ "симптомсиз" деб ҳисобланган кўп беморларда касаллик яширин даврда бўлиши, аломатлар эса секин-аста ривожланиши мумкин.

Бундай беморларда компьютер томографияси вирусли пневмонияни аниқлайди, беморнинг аҳволи эса кутилмаганда оғирлашиши мумкин.

— "Симптомсиз" беморлар атрофдагиларга вирус юқтиришда нечоғли хавфли?

— "Яширин" беморлар, "симптомсиз" вирус ташувчилари кўп ҳолларда ён-атрофдагилар учун инфекция манбаи бўлиб қолади.

Бунга сабаб — инсон ўзини тетик ҳис қилиши натижасида текширув натижалари олингунга қадар фаол ҳаёт тарзи билан яшашда давом этади. Бундай ҳолларда кўпинча карантин қоидаларига риоя қилиш тавсиялари бузилади.