Коронавируснинг янги штамми дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатига тарқалди — ЖССТ

Коронавируснинг янги штамми дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатига тарқалди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастлаб Буюк Британияда тарқалган янги штамм дунё бўйлаб тез тарқалаётгани юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақида Forbes нашри хабар қилди.
Вируснинг янги штамми инсониятга катта хавф туғдириши мумкунлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас. Декабр ойи ўрталарида Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури бугунга қадар яна 40 мамлакатда аниқланди. 
ЖССТ ҳисоботида айтилишича, 5 январ ҳолатига кўра коронавируснинг "инглизча" варианти "бошқа 40 мамлакатда кам сонли инсонларда қайд этилган". ЖССТ берган дастлабки маълумотларга кўра, янги штамм тарқалиш тезлиги юқори, аммо вирус COVID-19нинг дастлабки варианти каби катта хавф туғдирмайди. ЖССТ, шунингдек, Жанубий Африкада топилган коронавируснинг яна бир турини юқтириш ҳолатлари 5 январда 7 мамлакатда кузатилганини айтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабарига кўра, ҳозирга қадар дунёнинг 191 мамлакатида COVID-19 аниқланди. Ушбу инфексияни юқтирганларнинг 83 миллиондан ортиғи рўйхатга олинган, уларнинг 1,8 миллиондан кўпроғи вафот этган.