Коронавируснинг янги штамми Хитойгача етиб борди.

Коронавируснинг янги штамми Хитойгача етиб борди.

Буюк Британияда тарқалган янги, юқумли коронавирус тури Хитойда ҳам аниқланди. Бу ҳақда Тҳе Страиц Тимес соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вируснинг мутацияга учраган тури Британиядан қайтиб келган 23 ёшли шанхайлик аёлдан топилган. Унга СOVID-19 нинг енгил аломатлари ташхиси қўйилган. Шифокорлар аёл билан суҳбатлашган барчани кузатувга олган.
Ҳозирда коронавируснинг янги тури Буюк Британиядан ташқари камида 17 мамлакатда аниқланган. Шимолий Америкада янги штаммни юқтириш бўйича биринчи ҳолат Канадада 26-декабрда аниқланди. 50 дан ортиқ мамлакат Буюк Британияга парвозларни тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда сентабр ойида коронавируснинг янги, юқумлироқ Б.1.1.7 штамми аниқланди. Декабр ўрталарига келиб, Лондондаги касалланиш ҳолатларининг учдан икки қисми вируснинг шу варианти билан боғлиқ бўлиб қолди. 20-декабрдан Британия ҳукумати янги штамм туфайли коронавирусга қарши чекловларни кучайтирди.
Ҳозиргача янги штамм Буюк Британиядан ташқари Нидерландия, Австралия, Дания, Бразилия, Германия, Швейсария, Франсия, Япония, Жанубий Корея, Иорданияда, БАА ҳамда АҚШда аниқланди.

Манба.Daryo.uz