Коррупцияга қарши курашда бир қатор ўзгаришлар бўлади

Коррупцияга қарши курашда бир қатор ўзгаришлар бўлади

Foto.UzReport.news

Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Бу ҳақда айни дамда ўтаётган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида маълум қилинган. 

Жумладан:

-  парламент томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани кўриб чиқиш тартиби;

- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг қамоқда сақлаш жойларига монеъликсиз кириши;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилингани маълум қилинган.