Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилда 1 143 та ҳолатда 48,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди
29.07.2022 14:23,  
49

Айни пайтда АОКАда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Матбуот котиби Дурдона Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 1 ярим йиллигида  жами 1 169 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 134 таси кўриб чиқилиши таъминланган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 25 та сўровнома юборилган, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 15 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган 9 та ҳужжат бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 7 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарлик ва 2 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Мурожаатларни ўрганишда аниқланган молиявий хато ва камчиликлар миқдори 30,4 млрд. сўмни ташкил қилган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборатдир.

Ҳудудлар кесимида мурожаатлар қуйидаги кўрсаткичларни ташкил қилади:

Тошкент шаҳар бўйича 350 та;

Тошкент вилояти бўйича 123 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 101 та;

Наманган вилояти бўйича 78 та;

Қолган ҳудудлар бўйича тўлиқ рўйхат билан Агентликнинг расмий веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишлар

2022-2023 йилларда Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 28 та вазирлик ва идоралар таклифлари инобатга олинган ҳолда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланди.

Давлат харидларига оид қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 та вазирлик, идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишларда 1 143 та ҳолатда 48,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Мазкур хато ва камчиликлар:

  1. 1 та ҳолатда 2,1 млрд. сўмлик харид танлови талабларини бажармаслик ;
  2. 4 та ҳолатда 8,3 млрд. сўмлик харидларни қисмларга бўлган холда амалга ошириш;
  3. 3. 1 026 та ҳолатда 12,7 млрд. сўмлик электрон/миллий дўкон, аукцион савдолари тартибини бузиш;
  4. 2 та ҳолатда 1,77 млрд. сўмлик қонунга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги;
  5. 75 та ҳолатда 18,5 млрд. сўмлик харидларда Рақобат тўғрисидаги қонун талаблари бузилганлиги;
  6. 35 та ҳолатда 5,1 млрд. сўмлик бошқа хато ва камчиликлардан иборат.

Шунингдек, ўтказилган масофавий мониторинглар якунига кўра, 294,4 млрд. сўмлик эълон қилинган харидлар бўйича коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф қилишга қаратилган 46 та тақдимнома ҳамда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 40 га яқин сўровнома киритилган бўлиб, натижаси бўйича 4 та жиноят ишлари ва 8 та маъмурий ишлар қўзғатилиши таъминланди, 8 та ҳолатда масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

               Комплаенс-назорат тизимини фаолиятига оид

Хабар бериб бораётганимиздек, ҳозирги кунда 117  та давлат ташкилотлари, шу жумладан банкларда 907 нафар штат бирлигидан иборат коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.

Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 78 та вазирлик ва идораларда ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди;

Ўрганиш натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали ташкил этилиши юзасидан 18 та тақдимнома киритилди.

Ички назорат тузилмалари томонидан жорий йилнинг 1 ярмида 151,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб,  тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Хорижий экспертлар иштирокида давлат ташкилотларининг 400 дан ортиқ ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш таъминланиб, Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш бўйича 3 та услубий қўлланма чоп этилди.

Бугунги кунда 19  та давлат ташкилоти, 1 та тижорат  банк “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO  37001:2016 халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.

Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан вазирлик ва идораларда 60 дан  ортиқ ўқув семинарлари, тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарларида 5 мингга яқин давлат хизматчиларининг коррупциянинг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир билим ва кўникмалари оширилиши таъминланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан