Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ваколат берилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ваколат берилади

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди. Қайд этилишича, агентлик коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга масъул органлардан бири сифатида белгиланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга масъул органлар сифатида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

— Адлия органлари;

— Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг юридик хизматлари;

— Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.