Коррупцияга қарши курашишга кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш ишлари жадаллашади

Коррупцияга қарши курашишга кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш ишлари жадаллашади

Бош прокуратурада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Бош прокуратура махсус комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришда жамоатчилик иштирокини янада ошириш, латент (яширин) ҳолатда қолаётган жиноятларни барвақт аниқлаш, уларни ўз вақтида фош этишда ташаббускор ҳамда фаол фуқароларнинг иштирок этиш даражасини кенгайтириш ва уларни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 829-сон қарори ижросини самарали таъминлаш мақсадида Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилиб, уларнинг фаолияти йўлга қўйилди.

Йиғилиш давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш борасидаги ишларни ташкил этиш, бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якуни бўйича махсус комиссия аъзоларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.