Ўзбекистонда муассасалараро коррупцияга қарши комиссия ташкил қилиш режалаштирилган, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот котиби Умид Мухаммедов.
Бунга таалуқли бўлган қонун лойиҳаси 2017 йилнинг биринчи чорагида ишлаб чиқарилиши керак. Муҳаммедовнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда турли соҳаларда ушбу каби комиссиялар аллақачон фаолият кўрсатмоқда. Масалан, шундай комиссиялара одам савдоси ва вояга етмаганлар билан ишлаш соҳаларида ташкил қилинган.
“Биринчидан, биз коррупцияга қарши айнан қандай ҳукумат органлари курашишини аниқлашимиз керак. Яъни ушбу муассасалар рўйхатини ташкил қилишимиз кераква ушбу рўйхатга жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам албатта киритилган бўлиши керак. Ундан кейигн биз ким нима учун жавобгар эканлигини белгилаб олишимиз керак. Умуман олганда, ушбу ишлар режалаштирилган ва айни дамда мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда” – деди Прокуратура вакили.
Юқоридагилардан ташқари, уш бу комиссия ташкил қилишда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди. Хусусан, Норвегия ва Сингапур тажрибаси. Ушбу мамалкатларда коррупция даражаси ўта суст ҳисобланади.
Бугун, кўпчиллик ушбу комиссия фаолияти ва унинг ваколатлари ҳақида нотўғри фикрга эга. Улар комиссия коррупция билан боғлиқ турли жиноятларни аниқлаб уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш билан шуғулланади деб ўйлашади. Аслида эса, бундай ишлар билан шуғулланадиган махсус бўлимлар ИИВ ва Прокуратура таркибида аллақачон ишламоқда.
“Коррупцияга қарши муассасалараро комиссия ушбу соҳада мавжуд бўлган сурункали муаммоларни аниқлаш, қонунчилик актларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш ҳамда мансабдор шахслар орасида ҳалол меҳнат қилишни тарғиб қилувчи аниқ таклифлар киритиш билан шуғулланади”, — деди Умид Мухаммедов.
Прокуратура вакили айтишига қараганда, комиссия, шунингдек, давлат аппарати ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланади. Мухаммедов айтишига қараганда, “Давлат аппарати ва ҳуқуқни сақлаш органлари дунёқараши ўзгармас экан, биз натижага эриша олмаймиз”, — деди Бош прокуратура вакили.
Коррупцияга қарши янги комиссия дастури муддати – икки йил бўлади.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Коррупцияга қарши махсус комиссия ташкил этилади
25.01.2017 14:25,
9
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
10.01.2021 14:19,
560
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан