Корхона мудири 1 млрд. сўмлмк дори воситаларини талон-тарож қилди

Корхона мудири 1 млрд. сўмлмк дори воситаларини талон-тарож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Х. “J” хусусий корхонасининг омборхона мудири вазифасида ишлаган даврида ўзининг моддий  жавобгарлигида бўлган жами 1 млрд сўмлик дори воситалари камомадига йўл қўйиб, корхонанинг жуда кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.