«Космонавтлар» метро бекатида вагондан тутун чиқди

«Космонавтлар» метро бекатида вагондан тутун чиқди

Пайшанба куни соат тахминан 12:15 да Тошкентнинг «Космонавтлар» метро бекатида поезднинг учинчи вагонида носозлик сабабли тутун чиқди, дея хабар қилди ФВВ.

Тутун ёнғинга сабаб бўлмаган. Йўловчилар зудлик билан станцияга олиб кетилган. Воқеа жойига шаҳар ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

«Воқеа бўйича 2 ҳолат таҳмин қилинмоқда. Техник сабабларга кўра вагондаги сақлагич куйган ёки тормоз колодкаси сиқиб қолган. Ишдан чиққан вагон таъмирлаш учун депога жўнатилди», — дейилади вазирлик хабарида.

«Тошкент метрополитени» матбуот хизмати хабарига кўра, 34-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган. Шу сабабли, бекатда йўловчилар вагондан туширилиб, хавфсизлик чоралари кўрилган.

«Космонавтлар» метро бекати одатий режимда ишлаётгани маълум қилинди.