Коста-Рикада юк самолёти фавқулодда қўнаётганда иккига бўлиниб кетди

Коста-Рикада юк самолёти фавқулодда қўнаётганда иккига бўлиниб кетди

Сан-Хосе яқинидаги Хуан Сантамария халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган Boeing -757 самолёти механик носозлик туфайли 25 дақиқадан сўнг фавқулодда қўнишга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Hindustan Times" манбаси хабар бермоқда.

Пайшанба куни Коста-Рикага фавқулодда қўнаётганда почта ва юк пакетларни олиб кетаётган юк самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва иккига бўлиниб кетди, бу эса Сан-Хоседаги халқаро аэропортнинг вақтинча ёпилишига сабаб бўлди.

Коста-Рика ўт ўчирувчилар бошлиғи Эктор Чавеснинг айтишича, бортдаги икки экипаж аъзоси «саломатликлари яхши».

Қизил Хоч ходими Гуидо Васкеснинг сўзларига кўра, шунга қарамай, гватемалалик жуфтлик «тиббий кўрикдан ўтиш учун» эҳтиёт чораси сифатида касалхонага юборилган.

Бахтсиз ҳодиса Сан-Хосе яқинидаги Хуан Сантамария халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган Boeing -757 самолёти механик носозлик туфайли 25 дақиқадан сўнг фавқулодда қўнишга мажбур бўлганидан кейин эрталаб соат 10:30 (ГМТ 16 30) да рўй берди. 

Экипаж маҳаллий ҳокимиятни гидравлик муаммо ҳақида огоҳлантирган.

Бахтсиз ҳодиса юзлаб рейслар ва 8000 дан ортиқ йўловчиларга таъсир кўрсатиб, мамлакатнинг энг катта аэропортида соат 17:30 га қадар ишламай қолди.

Аэропортни бошқарадиган Aeris давлат компаниясининг бош менежери Рикардо Эрнандеснинг айтишича, аэропортдаги ҳолат ҳозирда келаётган ва кетаётган йўловчилар учун ҳам нормал ҳолатга келиб бўлган.

Ҳозирда самолётнинг айнан нима учун ҳалокатга учрагани ҳақида қўшимча маълумот берилмади.