Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа

Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа

Халқаро йўлчи авиацияси тарихида қароқчиликни эслатадиган воқеа юз берди. 23-май куни Буюк Британияга қарашли арзон чипта сотиб хизмат кўрсатадиган RYANAIR авиакомпаниясининг Aфина - Вилнюс йўналишида учаётган учоғи асоссиз равишда Минск аеропортига қўндирилган. 

Учоқ Беларус ҳаво ҳудудидан учиб ўтаётганида Минск аеропортидан "учоқда бомба бор, Минскка қўнинг" деган буйруқ олган. Кема командири йўлчиларга учоқдаги техник носозлик сабаб, Беларус бошкентига қўнишларини билдирган. Йўлчи учоғи Беларус ҳарбий ҳаво кучларига тегишли MiG-29 қирувчи учоғи кузатувида қўндирилган. Лекин, бомба баҳонаси мухолифатчи Роман Протасевични Беларусда ушлаб қолиш учун ўйлаб топилгани маълум бўлди.

Aеропортга қўнган учоқдан йўлчилар туширилиб, уларнинг юклари шундоққина учоқнинг ёнида ҳеч қандай хавфсизлик чоралари кўрилмасдан бомба бор-йўқлиги текширилган. Табиийки, бомба топилмаган. NEXTA телеграм канали яратувчиси ва бош муҳаррири Протасевич ва аёл севгилиси ўша ерда қамоққа олинган. Учоқни қўндиришга президент Aлександр Лукашенко буйруқ берганига ишонилади. 

Халқаро йўналишда учиб ўтаётган йўлчи ҳаво кемасини қароқчилик йўли билан ўз мамлакатига қўндириш беларус халқига қимматга тушади. Чунки, халқао йўналишда учаётган учоқлар мамлакат ҳаво ҳудудини айланиб ўтади. Халқаро йўлчи авиацияси ташкилоти (ICAO)га Беларус кўк юзидан учиб ўтмаслик ҳақида таклиф киритилган. Оврўпа иттифоқи эса Беларусга нисбатан жазо чоралари киритиши кутиляпти.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.