Красноярскда мигрантларни ковидга қарши пулли эмлаш бошланди

Красноярскда мигрантларни ковидга қарши пулли эмлаш бошланди

Красноярск ўлкасига хорижий фуқароларини COVID-19’га қарши эмлаш учун вакцина олиб келинди, деб хабар берди Красноярск расмий ахборот портали.Россияда хорижий давлат фуқаролари коронавирусга қарши вакцина олиши мумкин. Эмланиш нархи 2минг рубл.

“Спутник Лайт” вакцинасининг мингдан ортиқ дозаси Тельман кўчаси, 28-уйда жойлашган Миграция хизматлари марказига олиб келинди. У ерда эмлаш учун махсус тиббий хона жиҳозланди.
Бундан ташқари, мигрант бошқа хусусий клиникалар - "Бионика" ва "Диалог" тиббий марказида пулли эмланиш мумкин.

Мигрантлар COVID-19га қарши эмланганидан кейин эмлаш гувоҳномасини олади ва бу ҳақда маълумотлар умумий федерал реестрига киритилади.