Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари фош этилди
19.05.2022 15:49,  
96

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Шароф Рашидов туманида тижорат банк Жиззах ҳудудий бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.D.” МЧЖга банк филиалидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилган 1,3 миллиард сўм кредит маблағини ўзи раҳбарлик қилиб келаётган бошқа корхоналарга ўтказиб олиш йўли билан кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Муборак туманидаги “V.L.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Я. тижорат банк Муборак филиалидан гаров таъминоти сифатида кўрсатилган техникаларни 660 миллион сўмга қиммат баҳолатиш орқали ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва металл маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 400 миллион сўм кредит маблағини нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан