713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштириб юборилди

713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштириб юборилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.B.” “N.Х.”, “T.Х.” ва “N.T.” МЧЖлар томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тумандаги “Пахтазор” ва “Самарқанд” МФЙларда яшовчи 64 нафар фуқаронинг жами 80,1 сотих ер майдонидаги иссиқхоналарни тўлиқ қуриб берилмасдан 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги, шунингдек “B.B.” МЧЖ фаолияти давомида 575,4 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда жуда кўп миқдорда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги аниқланган. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 184-моддаси (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.