Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кремль музокаралар ҳақида: "Бизнинг ҳужжат лойиҳамиз Украина томонига топширилди"
20.04.2022 18:33,  
230

Кремль музокаралар ҳақида: "Бизнинг ҳужжат лойиҳамиз Украина томонига топширилди". Бу ҳақда "BBC news" манбаси хабар бермоқда.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков мутлақо аниқ, ишлаб чиқилган формулаларни ўз ичига олган тинчлик шартномаси ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси Украина томонига топширилганини айтди. "Тўп улар томонида, биз жавоб кутмоқдамиз", деди у.

Украинанинг лойиҳаси 29 март куни бўлиб ўтган сўнгги йиғилишда музокаралар гуруҳи томонидан тақдим этилган эди. Ушбу лойиҳага кўра, Украина бир қатор давлатлар томонидан аниқ ва қатъий кафолатлар мавжуд бўлса, ядровий бўлмаган мамлакат мақомига рози бўлишга тайёр, Қрим ва Севастопол мақоми бўйича музокаралар 15 йил давом этади. ДХР ва ЛХРнинг тақдири алоҳида учрашувда кўриб чиқилади.

Бугун Россия ТИВ вакили Россия украиналик музокарачиларга ишонмаслигини айтди. 

Зеленский эса аввалроқ Мариуполда барча украиналик аскарлар ҳалок бўлса, музокаралар олиб борилмаслигини таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан