Куба Коммунистик партиясининг раиси, Раул Кастро ўрнини ёш авлодга бўшатиб берди

Куба Коммунистик партиясининг раиси, Раул Кастро ўрнини ёш авлодга бўшатиб берди

Кубанинг ҳукмрон Коммунистик партияси Мигел’ Диас-Канелни марказий қўмитанинг раиси этиб сайлади. Бу ҳақда маҳаллий Prensa Latina ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган ҳафтада Раул Кастро ҳукуматни ёш авлодга топшириш нияти ҳақида маълум қилганидан сўнг энг нуфузли мансаб бўшаб қолган эди. Ака-ука Фидел ва Раул Кастролар Кубани  60 йил давомида бошқардилар.

Диас-Канел ҳозирда 60 ёшда, у революциядан сўнг туғилган. Шу кунгача у таълим вазири лавозимида фаолият юритган, ҳамда 2013 йилда Кастронинг “ўнг қўлига” айланган.