"Эйбар"га қарши баҳс мен учун "Барселона" бошқарувидаги сўнгги ўйин бўлмади. Менинг клуб билан шартномам бор. Келажакда нима бўлишини билмайман. Бироқ журналистларнинг нима деяётгани ҳам менга қизиқ эмас. Агарда клуб ниманидир ўзгартирмоқчи бўлса, аввало мен билан гаплашади", - деди Куман.
Олдинроқ берилган маълумотларга кўра, "Барселона" айни дамда янги бош мураббий изламоқда. Катта эҳтимол билан Роналд Куман навбатдаги мавсумда каталонияликларни бошқармаслиги кутилмоқда.