Кунлик касалланишлар сони яна ортди

Кунлик касалланишлар сони яна ортди

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони яна ортди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 9 январда 389 кишида касаллик тасдиқланган.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

18 нафари Андижон вилоятида,

10 нафари Бухоро вилоятида,

21 нафари Жиззах вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

7 нафари Наманган вилоятида,

44 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

11 нафари Фарғона вилоятида,

25 нафари Хоразм вилоятида,

51 нафари Тошкент вилоятида,

193 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 200 730 нафарга етди.

Шу кун давомида 109 киши: Андижон вилоятида 16 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197 182 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.