Кушербаев Янгийўлдаги "каламушнинг инидек кавлаб ташланган жой"га нисбатан ўз муносабатини билдирди

Кушербаев Янгийўлдаги

Кушербаев Янгийўлдаги "каламушнинг инидек кавлаб ташланган жой"га нисбатан ўз муносабатини билдирди.

Айрим элита вакиллари орасида "Янгийўл каламушни инидек  кавлаб ташланган жой", деган гап юради. 

Тўғриси буни эшитавериб қулоқ ҳам ўрганишни бошларкан. Бори ҳам шу ўзи. 

Кўплаб ғишт заводларни шарофати билан ерларни ўйиш, суриш  оқибатида Янгийўлни бир қатор ерлари ростанам каламуш инига ўхшаб ўйдим-чуқур аҳволга келиб қолган. 

Айтганча, бу заводлар ва ундан ғишт ташийдиган оғир юк машиналари Янгийўлни йўлларини бузиш, кўприкларни яроқсиз аҳволга келтириш, аҳолини чанг-тўзон ва бадбўй хидга қолдириш ҳисобига бўлсаям "зато" мамлакатимиз қурилиш соҳаси учун энг муҳим махсулотни етказиб беради. 

"Так что" билиб қўйинг, сизнинг янги уй ёки ишхонангизни ғиштлари жуда кўп қурбонлик  ҳисобига бўлаяпти.

Суратда:  Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Эски Қовунчи ҳудуди.