Кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Жорий йилнинг куз фаслида мамлакатимиз мезбонлик қиладиган U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбон сифатида «А» гуруҳидан ўрин олди. Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги футболчиларимизга гуруҳ босқичида Индонезия, Камбоджа ва Эрон футболчи ёшлари рақиб сифатида майдонга чиқишади.

Мусобақанинг илк учрашуви Ўзбекистон ва Эрон қарама қаршилиги билан бошлаб берилади. Кейинги турларда Кападзе шогирдлари дастлаб Камбоджага қарши, сўнгра Индонезия ёшлар терма жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

1-тур:

Ўзбекистон - Эрон
Индонезия – Камбоджа.

2-тур:

Камбоджа - Ўзбекистон
Эрон – Индонезия.

3-тур:

Ўзбекистон - Индонезия
Камбоджа – Эрон.

Маълумот учун, ушбу Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган энг кучли 4 терма жамоа 2021 йилнинг ёзида Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.