Ла Лига. «Атлетико» дербида чемпионни мағлуб этиб, ЕЧЛга чиқиш учун катта қадам ташлади

Ла Лига. «Атлетико» дербида чемпионни мағлуб этиб, ЕЧЛга чиқиш учун катта қадам ташлади

Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган марказий баҳсда — Мадрид дербисида «Атлетико» Каррасконинг пенальтидан киритган тўпи эвазига «Реал»дан устун келди. 

Ўтган турда чемпионлик масаласини ҳал қилган «Реал»да 81 очко мавжуд. «Атлетико» 64 очко билан 4-ўринни мустаҳкамлаб, ЕЧЛ сари катта қадам ташлади. Симеоне жамоаси эндиликда 5-ўриндаги «Бетис»дан 6 очкога олдинда.

Ла Лига. 35-тур
Атлетико — Реал 1:0

8 май, «Ванда Метрополитано»
Гол: Карраско (40, пенальти). 
Атлетико — Облак, Врсалько, Савич, Хименес, Мандава (Фелипе, 73), Льоренте, Коке, Кондогбиа, Карраско (Лоди, 90+4), Корреа (Гризманн, 46), Кунья (де Пауль, 89) 
Реал — Лунин, Васкес, Милитао (Менди, 68), Вальехо, Начо, Каземиро (Винисиус, 61), Кроос (Модрич, 68), Камавинга, Асенсио, Родриго, Йович (Вальверде, 61). 
Огоҳлантиришлар: Йович (20), Васкес (28), Льоренте (37), Вальехо (38), Савич (63), Начо (71).