Ла Лига. «Реал» «Барселона»нинг 19 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Ла Лига. «Реал» «Барселона»нинг 19 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган марказий баҳсда, «Эл Класико»да «Реал» «Барселона» устидан ғалаба қозониб, каталонияликларнинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Бензема ва Крооснинг голларига Мингеса бир бор жавоб берди. 

«Реал» очколарини 66тага етказиб, ўзаро ўйинлар натижасига кўра «Атлетико»ни ортда қолдирди ва пешқадамга айланиб олди. 65 очкога эга «Барселона» 3-поғонага тушди. 

Ла Лига, 31-тур
Реал — Барселона 2:1

10 апрель, «Альфредо Ди Стефано» 
Голлар: Бензема (14), Кроос (28) — Мингеса (60).
Реал – Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес (Одриосола, 43), Модрич, Кроос (Иско, 72), Вальверде (Асенсио, 61), Каземиро, Винисиус Жуниор (Марсело, 72), Бензема (Мариано, 72).
Барселона – тер Стеген, Дест (Гризманн, 46), Мингеса, Араухо (Мориба, 72), Альба, Дембеле (Брэйтуэйт, 81), Бускетс (Роберто, 64), Педри (Тринкау, 81), де Йонг, Лангле, Месси.
Огоҳлантиришлар: Педри (23), Араухо (26), Начо (69), Альба (84), Каземиро (89).
Четлатиш: Каземиро (90).