Ла Лига. «Реал Мадрид» қолдирилган тур ўйинида ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди

Ла Лига. «Реал Мадрид» қолдирилган тур ўйинида ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 1-тур қолдирилган учрашуви доирасида «Реал» 9 февраль, сешанба куни «Хетафе»га қарши баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар даҳлсиз қолди. 60-дақиқага келиб мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема ҳисобни очди. Биринчи голдан 6 дақиқа ўтиб, Ферлан Менди «Реал» ғалабасини мустаҳкамлади.

Шундай қилиб Зинедин Зидан шогирдлари очколари сонини 46 тага етказиб, Ла Лига жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа пешқадам «Атлетико М»дан 5 очко ортда қолмоқда. Бироқ Мадриднинг «Атлетико» жамоаси захирасида 2 та ўйин бор.

Ла Лига

1-тур баҳси (қолдирилган ўйин)

9 февраль, сешанба

«Реал Мадрид» — «Хетафе» 2:0

Голлар: 1:0 – 60 Бензема, 2:0 – 66 Менди.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Марсело (Виктор Чуст, 86), Менди, Начо, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор, Марвин (Аррибас, 55), Асенсио (Иско, 76), Бензема.

«Хетафе»: Сория, Оливера, Шакла, Кабако (Тимор, 73), Суарес, Арамбарри, Кукурелья (Унал, 73), Портилё (Аленья, 55), Максимович, Анхель Родригес (Кубо, 55), Эрнандес (Мата, 54).

Огоҳлантиришлар: Шакла (52), Менди (71).