“Ласетти” ва “ВАЗ-2102” тўқнашуви: 1 қурбон бор

“Ласетти” ва “ВАЗ-2102” тўқнашуви: 1 қурбон бор

16 май куни соат 18:20 ларда Андижон вилояти, Балиқчи тумани, "Қияли" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона халқа йўлининг 114-км.да ҳайдовчи 1961 й.т. Э.Р. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 й.т. Б.М. (эркак) бошқарувидаги “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида, “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 26 ёшли Б.М. шифохонада вафот этган. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 59 ёшли Э.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.