Бирлашган Aраб Aмирлигида ЛГБТ байроғи кўтарилди

Бирлашган Aраб Aмирлигида ЛГБТ байроғи кўтарилди

АҚШ ва Британиянинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихоналари ЛГБТ байроғини кўтаргани учун танқидга учради.

Британия элчихонасининг Твиттердаги саҳифасида ушбу байроқ “тенгликни тантана қилиш учун” кўтарилгани қайд этилди. АҚШ элчихонаси ҳам тенгликни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Бироқ элчихоналарнинг тенглик ҳақидаги даъволари БААликларнинг танқидига учради: кўпчилик ЛГБТ байроғининг кўтарилганини аҳолисининг аксарини мусулмонлар ташкил этувчи мамлакатга нисбатан ҳурматсизлик деб баҳолади.

“Сизлар мамлакат қадриятларига зид бўлмаган кунни нишонлашингиз мумкин, – дея ёзди фойдаланувчилардан бири. – Буни эътиборга олинглар. Биз мусулмон мамлакатмиз ва бундай хилдаги очиқликни қўллаб-қувватламаймиз”.

The New Arab нашрининг ёзишича, сиёсатшунос Абдулхолиқ Абдуллоҳ элчихоналарнинг бу ҳаракатини провокацион деб атаган.