Литва Грузия давлатининг номини ўзгартирди

Литва Грузия давлатининг номини ўзгартирди

Литва тили давлат комиссияси бу йилги биринчи йиғилишида Грузия номини Сакартвело деб ўзгартирди.

"Литва тили бўйича давлат комиссияси комиссия томонидан тасдиқланган пойтахтлар ва штатлар номлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди: давлатларнинг расмий номлари устунидан Грузия номини олиб ташлаб, унинг ўрнига Сакартвело, деб ёзинг", – дейилади веб-сайтда пайдо бўлган ҳужжатда.

Сакартвело – Грузиянинг ўз номи. У "Картвеллар мамлакати" деган маънони беради.