«Ливерпуль» антирекорд ўрнатди

«Ливерпуль» антирекорд ўрнатди

Ливерпуль" Англия чемпионатининг 27-тури доирасида ўз майдонида "Челси"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

"Opta Sports" тарқатган хабарга кўра, Юрген Клопп шогирдлари кетма-кет бешинчи ўйинда "Энфилд"да мағлубиятга учрашди. Бу эса клуб тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бунгача ўз уйида "Бёрнли" (0:1), "Брайтон" (0:1), "Манчестер Сити" (1:4) ва "Эвертон" (0:2) клубларига имкониятни бой беришганди.

"Ливерпуль" АПЛнинг жорий мавсумида 43 очко билан 7-ўринда бормоқда.