Ливерпуль Реалдан Киевдаги аламини оладими?

Ливерпуль Реалдан Киевдаги аламини оладими?

Бугун тунда Европа Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувида Мадриднинг “Реал” жамоаси Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль”ни қабул қилади.Сўнгги йилларда финаллардан четда қолаётган Зинедин Зидан шогирдлари бу сафар “қизиллар”ни имтиҳондан ўтказади. Финал олди финал деб қаралётган учрашувда ҳар икки жамоа  ҳам кейинги босқич йўлланмаси учун жиддий курашиши табиий.

Бу 2018 йил финалидан бери жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб, ўшанда дастлабки бўлимда Муҳаммад Салоҳнинг Серхио Рамос билан тўқнашиб жароҳат олиши Клопп режаларини барбод қилганди. Бу сафар эса ҳаммаси жиддий, AПЛда совринли ўринлар учун деярли имкониятни бой берган меҳмонлар асосий эътиборини Чемпионлар лигасига қаратишган.

Бензема “Реал”ни кейинги босқичга олиб чиқадими?

 Карим Бензема Гарет Бэйл ва Криштиану Роналдуга каби жамоасига ёрдам бериш учун қўллаб-қувватлашга тайёр. Роналду  "Ювентус" га ва Бейл "Тоттенхем" га ўтганидан сўнг Бензема клубнинг асосий футболчисига айланди. Етакчилар кетиб етакчига айланган Бензема эса “Реал”нинг асосий қуроли бўлиши мумкин. Карим Бензема ушбу мавсумда ҳозиргача Испания чемпионатида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол киритган. Фақат тўрт футболчи Роналду (450), Раул (323), Ди Стефано (308) ва Сантиллана (290) "Реал Мадрид"да Бенземадан кўпроқ гол киритган. Aгар у яна бир неча мавсум давомида ҳозирги суръатда давом этса, “қироллик клуби” тарихига кириши мумкин. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 та, шу жумладан ўтган 10 та ўйинда 11 та гол урган.

Голларининг аҳамияти

Бенземанинг голлари Ла Лига пешқадами "Aтлетико" ва 28- турдаги "Эльче"га қарши драматик учрашувларда жамоаси учун ғалаба келтирмоқда. Шунингдек, француз "Хетафе", "Валенсия" ва "Сельта"га ҳам голлар уриб, жамоасини чемпионат етакчилигига бошлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс айнан ўшбу турнир финалида Киевдаги “Олимпийский” стадионида ўтказилган бўлиб, унда “Реал Мадрид” 3-1 ҳисобида зафар қучган эди