Ливия Қизил ярим ой жамияти вакили ўғирлаб кетилган

Ливия Қизил ярим ой жамияти вакили ўғирлаб кетилган

Ливия Қизил ярим ой жамияти ва БМТнинг Ливияни қўллаб-қувватлаш миссияси жамиятнинг минтақавий бўлинмаларидан бирининг раҳбари ўғирлаб кетилганини маълум қилиб, ходим зудлик билан қўйиб юборилишига чақирди.

Ливия Қизил ярим ой жамияти баёнотига қараганда, Аждабия шаҳри бўлинмаси раҳбари Мансур Атил ал Мағрибийнинг машинаси қуроллар кишилар томонидан тўхтатилган ва унинг ўзи ўғирлаб кетилган.  

Бир неча кундирки, у билан алоқа йўқ, қаердалиги номаълум.  

Твиттер орқали маълум қилинишича, БМТ миссияси унинг зудлик билан қўйиб юборишга ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини мазкур ҳодиса бўйича синчков ва холис текширув ўтказишга чақиради.