Лондонда кўргазмалар зали маркази касалхонага айлантирилади

Лондонда кўргазмалар зали маркази касалхонага айлантирилади

Буюк Британия Лондон шарқидаги кўргазма марказини коронавирус билан касалланганлар учун 4 минг ўринли касалхона сифатида қайта жиҳозлайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкокка таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

"Лондондаги ExCeL кўргазмалар мажмуасида вақтинчалик касалхона очилади, унда ҳар бири 2 минг ўринли иккита бўлим мавжуд бўлади", - деди вазир брифинг чоғида.

Вазир, шунингдек, ҳукумат 250 минг кўнгллини коронавирусга қарши курашда ишга жалб қилиш нияти борлигини очиқлади. 

Шифохонадги врачлар сони тиббиёт олийгоҳларининг битирувчи курс талабалари ҳисобига тўлдирилади.

Хэнкок коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича янада жиддий чоралар кўрилишини истисно қилмади.

Сешанба кунидан бери Британияда карантин жорий қилинган - аҳолига фавқулодда ҳолатларсиз уйларини тарк этиш, икки кишидан кўпроқ одам йиғилиши тақиқланган.