Лукашенко АҚШдаги сайловларни демократия устидан кулиш деб атади

Лукашенко АҚШдаги сайловларни демократия устидан кулиш деб атади

«Сайловларда нималар бўлаётганини қаранг. Ахир бу шармандалик, демократия устидан очиқчасига кулиш эмасми?», – деган у.

Лукашенко бир қатор ғарб давлатларининг ушбу вазиятда худди Беларусдаги каби АҚШда ҳам сайловларни қайтадан ўтказишни талаб қилиш ёки қилмаслигини кузатиб боришини айтган.

«Мен ҳозироқ айтишим мумкин, улар бу ишни қилмайди, қўрқишади», – дея таъкидлаган Александр Лукашенко.

Беларусь президенти АҚШдаги сайловларда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзгармаслиги ҳақида ҳам фикр билдирган.

АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрда ўтказилди, аммо якуний натижалар ҳанузгача эълон қилинмаган. Амалдаги президент, республикачилар етакчиси Дональд Трамп қайтадан сайланишни истамоқда. Унинг рақиби демократлар вакили ҳамда собиқ вице-президент — Жо Байден.