Лукашенко Польшага ишлашга кетаётган шифокорларни Беларусга қайтиб киритмасликни буюрди

Лукашенко Польшага ишлашга кетаётган шифокорларни Беларусга қайтиб киритмасликни буюрди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Польшага ишлашга кетаётган шифокорларни мамлакатга қайтиб киритмаслик бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар қилмоқда.

"Шифокорларимизни коронавирусга қарши курашда давлат ва аҳолига ёрдам бериш учун айниқса Польшага чақиришмоқда. Огоҳлантириб қўймоқчиман: бизда ортиқча шифокор йўқ. Ўзимизнинг одамларни даволашимиз керак. Бироқ ҳеч кимни ушлаб турмаймиз. Аммо тушуниб олинглар: кетдингми – ортга қайтолмайсан, ўша катта пул топиш учун кетган жойингда ишлаб юраверасан", - деди Лукашенко.

У "бу сўзлар таҳдид эмас, балки ҳукуматга берилган буйруқ" эканлигини таъкидлади.

"Шунинг учун кўпроқ пулни истаганлар ёки валютадан кўзлари яшил рангга кирганларга тўсқинлик қилмаган ҳолда барчани ўз жойига қўйиб қўйиш керак", - деди Беларусь президенти.

Беларусь коронавирус пандемияси бошланганидан бери мамлакатда карантин жорий этмади. Республикада  1 октябрдан кўнгиллиларда Россияда ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинасини синаш бошланди.