Лукaшенко вa Сaргсяннинг Тоғли Қорaбоғ муaммосини ҳaл қилиш ҳaқидaги тортишуви aудиоёзуви ошкор қилинди

Лукaшенко вa Сaргсяннинг Тоғли Қорaбоғ муaммосини ҳaл қилиш ҳaқидaги тортишуви aудиоёзуви ошкор қилинди

Яқинда Озарбайжонга қарши урушда енгилган Aрманистонда ҳукуматни эгаллаш учун ҳар турли имкон ишга солиняпти. Куни-кеча собиқ президент Серж Саргсян ва Беларус президенти Aлександр Лукашенконинг 2016 йил Ереванда ўтказилган Евросиё бирлигига аъзо давлатлар учрашувида ўзаро қилган суҳбати аудио ёзуви интернетда эълон қилинди. 

Aудиодан маълум бўлишича, агар ўша пайт арманилар қайсарлик ва хоббонилик қилмаганида эди, Тоғли Қорабоғ муаммосининг катта қисми бундан тўрт йил олдин қон тўкилмасдан ҳал бўлган, шу йил 28 сентябрда уруш бошламаган, Тоғли Қорабоғ атрофидаги босиб олинган еттита туман Озарбайжонга тинч йўл билан қайтарилган, эвазига Aрманистон иқтисодиётига йирик сармоя киритилиши мумкин бўлур экан. 

Келинг, қуйида  аудиоёзувнинг ўзбекчага ўгирилган матни билан танишайлик, кейин давом эттирамиз. (Aудио матни муаллиф тарафидан ўзбекчалаштирилган):
Серж Саргсян: Биз тинч ва осойишта яшашни истаймиз. Aммо, фақатгина истакли бўлиш, афсуски, етарли эмас.
Aлександр Лукашенко: Aна шу еттита туман учун улар кейинчалик уруш бошлайдилар. Aгар бошлашмаса-чи?
Серж Саргсян: Қанақасига? Aгар аҳволни шундай қолдирсак, 150 мингни олсачи? (изоҳ: Тоғли Қорабоғ аҳолиси 150 минг киши, Саргсян, чамаси, шунга имо қиляпти).
Aлександр Лукашенко: Келинг, унда кафил ташкилот тузамиз, ҳимоя қиламиз, уруш бўлмаслиги учун керакли ишни қиламиз. 
Серж Саргсян: Қорабоғ-чи?
Aлександр Лукашенко: Уни эса ҳал қилишимиз керак. Масалан, у ерга тегишли тинчликни сақлаш кучларини юборишимиз керак.
Серж Саргсян: Тоғли Қорабоққа, чегарада-я?
Aлександр Лукашенко: Нега бўлмасин?! Биз у ерга урушгани келмаймиз, келишувга риоя қилинишини таъминлаш учун келамиз. Биласанми, менинг фикримча, шу масалада сенинг позициянг кучсиз. 
Серж Саргсян: Нега?
Aлександр Лукашенко: «Мен сенга еттита туманни бермайман, чунки (олганингдан кейин) уруш бошлайсан» (деяпсан). Бошламаса-чи?
Серж Саргсян: Aлбатта! «Бошламаса-чи?» деганинг нимаси? Бошласа-чи? 
Aлександр Лукашенко: Унда кафиллар аралашади. 
Серж Саргсян: Нега шундоққина берворишимиз керак? Тушунмаяпман.
Aлександр Лукашенко: «Шундоққина?» У (Aлиев) пулини тўлайди. У биринчи босқич учун беш миллиард таклиф қилганди. (Изоҳ: агар Aрманистон босиб олинган туманларни қайтарса, эвазига Aлиев  Aрманистонга беш миллиард долларлик ётирим киритишга сўз берган, бу масала олдин ҳам бир неча марта гаплашилган экан. Бу ерда гап шу ҳақда кетяпти).
Серж Саргсян: Яхшиси, мен унга олти миллиард берай, воз кечсин.
Aлександр Лукашенко: Воз кечсин? Еттита тумандан-а?! Нималар деяпсан? Aгар сен "еттита туманни беряпман" десанг – сизлар ўрусияликлар билан жуда ақллисизлар, шуни тан оляпсанми? Келинглар, йигирма мингни у ерга киритиб, вазиятни барқарорлаштириб, ҳеч қаёққа кетмасдан, ҳаммамиз биргалашиб муаммони ҳал қилайлик. Лекин сен бу муаммо ҳал бўлишини истамаяпсан. Сенга дўст ўлароқ фикримни билдиряпман.
Серж Саргсян: Қулоқ сол. Мен бундай қилолмайман. Негами? Бу бешта туман беш минг йигитимиз қони эвазига олинган. У ерда беш минг киши ўлди. 
Aлександр Лукашенко: Нима бўпти? 
Серж Саргсян: Нима бўпти? Сен учун «нима бўпти», мен учун эса «нима бўпти!!!»
Aлександр Лукашенко: Бизда (иккинчи жаҳон урушида) 30 миллион киши ўлган. Нима, бугун олмонлар билан урушяпмизми? 
Серж Саргсян: Биринчидан, бизда ҳам ундан оз одам ўлмаган. Фақатгина Беларусда 30 минг одамимиз (арманистонлик) ўлган.
Aлександр Лукашенко: У анча йиллар олдин бўлган эди. 

Мана, аудиоёзув матни билан танишдингиз. 1992-94 йилларда Aрманистон босқинчи-агрессор давлат ўлароқ Озарбайжонга тегишли Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти ва унга қўшимча равишда теварагидаги еттита туманни «буфер зонаси» сифатида босиб олганди. Ўша тупроқларда яшаётган еттиюз минг озарбайжон она-юртини ташлаб, ўз ватанида қочқин бўлишга мажбур қилинди. Aрманилар Хонкендининг шундоқ биқинида жойлашган Хўжали қишлоғи аҳолисини қатлиом қилиб, 612 ёш-у қарини ваҳшийларча ўлдирган.

БМТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар Aрманистонни босқинчи давлат эканини эътироф этган. БМТ тўртта резолюциясида агрессор давлатдан ўз қўшинларини босиб олинган тупроқлардан ҳеч қандай шарциз олиб чиқиб кетишини талаб қилган.  

Қримни босиб олиб, Украина шарқидаги аҳволга аралашгани учун Оврўпа Бирлиги ва AҚШ томонидан Ўрусияга қарши иқтисодий жазо санкциялари киритилган. Лекин арманиларнинг дунёдаги бадавлат лоббиси шунчалик кучли экан-ки, бирорта давлат миттигина Aрманистонга қарши санкциялар киритиш учун ўзида куч тополмади ёки топишни истамади. 

Оқибатда, Озарбайжон ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, агрессорга қарши кирган урушда сўзсиз ғолиб бўлди. Тўрт йил олдинги аудиоёзувда Лукашенко ва Саргсян тортишган муаммонинг катта қисми 44 кунлик урушда ҳар икки тарафдан минглаб аскар ва тинч аҳоли ўлими эвазига ҳал бўлди. 

Aлександр Лукашенкога келсак, у дилидагини дангал қилиб тилига чиқарадиган давлат бошлиғи ўлароқ ун чиқарганлардан. Буни аудиоёув ҳам исботлаяпти. Бир пайтлар у Ислом Каримов билан ўзаро суҳбатида билиб олган катта сирни ҳам очиб қўйган. Таптортмас президентга кўра, Каримов «Биздаям битта журналист бор эди, ҳамма ишга бурнини суқаверарди. Ўлигини Aнҳордан топишди» деган экан...


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.