⚡️Автомобилда Украинадан Польша чегараси томон ҳаракатланаётган уч нафар юртошимиз автоҳалокатга учради

⚡️Автомобилда Украинадан Польша чегараси томон ҳаракатланаётган уч нафар юртошимиз автоҳалокатга учради

Львов шаҳридан Польша чегараси томон ҳаракатланаётган, ичида 3 нафар ўзбекистонлик бўлган автомобиль автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси хабар бермоқда.

Автоҳалокат оқибатида 1 нафар юртдошимиз ҳалок бўлган, 2 нафари Львов шаҳридаги Топольная касалхонасига жойлаштирилган. Ушбу йигитларнинг ҳол-аҳволи, дори-дармони назорат остида экани маълум қилинган.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси автоҳалокатга учраган йигитларнинг яқинларига мазкур вазият назорат остида эканини маълум қилган, шунингдек, автоҳалокат қурбони бўлган 1 нафар юртдошимизни Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.