"Любая бизнес хороша" МЧЖнинг иши судга оширилади

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан "Любая бизнес хороша" МЧЖ, "Плати-лети", "S 707" ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Иш кейинги кўриб чиқиш учун судга юборилади.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, гап 179 - "Сохта тадбиркорлик", 184 - "Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш" ва 189 - "Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш" моддалари ҳақида кетмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилди. Ушбу МЧЖларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширган икки шахсга Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айблов қўйилди, иш белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун судга топшириш арафасида.