Мадагаскар президенти коронавирус дорисини намойиш қилди

Мадагаскар президенти коронавирус дорисини намойиш қилди

Мадагаскар президенти Андрй Ражоэлина коронавирусга қарши курашиш учун шифобахш ўсимликлардан ишлаб чиқилган дорини намойиш қилди. 

Мадагаскар тадқиқотлар институти томонидан ишлаб чиқарилган ушбу дорига “Covid Organics”​ номи берилди. Дорини мамлакат президенти камералар қаршисида ичган ҳолда синаб кўрган.

Андрй Ражоэлина твиттер ҳисобидан дорини Мадагаскардаги камбағал инсонларга бепул тарқатишини билдириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганлар сони 2 478 153 нафарни, вафот этганлар 170 368, тузалганлар 651 503 кигини ташкил этмоқда.