Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди

Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди

Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов 18 июль куни коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Акмал Ирисов 1988 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Айни пайтгача у Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил, молия ва бухгалтерия бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

Шифокорлар томонидан унга ўткир нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, COVID-19 ташхислари қўйилган.

«Маданият вазирлиги томонидан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади хабарда.