Магистрлик диссертациялари ZOOM орқали ҳимоя қилинади

Магистрлик диссертациялари ZOOM орқали ҳимоя қилинади

АОКА штабига олий таълим тизимига оид келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоб берди

— Магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари қандай тартибда ўтказилади? 
 
Магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.