Маҳалла вазирлиги ҳайит кунлари маърака маросимларини кейинга қолдиришга чақирди

Маҳалла вазирлиги ҳайит кунлари маърака маросимларини кейинга қолдиришга чақирди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги юртдошларимизга мурожаат билан чиқиб,  карантиндаги чекловлар вақтинча экани, халқимиз саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилганини унутмасликка чақирди.

Вафот этганлар учун хонадонларда ўтказиш режалаштираётган маърака маросимларини кейинга қолдириш, буни ўзимиз ва унда қатнашмоқчи бўлган яқинларимиз саломатлигини асраш мажбурияти, деб тушунишимиз лозимлиги таъқидланди.

Жамоатчиликдан хонадонларда ташкил этилган маърака маросимларига қатнашмаслик бўйича шахсий намуна кўрсатишлари, бунда маҳаллалардаги нуроний отахону онахонларнинг, маҳалла фаолларининг ўрни катта экани таъкидлаб ўтилди.

Хонадонга янги келган меҳмонни кўриш ва қўлидан бир пиёла чой ичиш удумини ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, кейинги ҳайитларга қолдириш тўғри экани айтилди.