Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ–62-сон, 24.12.21) қабул қилинди:

Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди. Агентликнинг асосий вазифалари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

— республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

— маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

— ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича — туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Шунингдек, Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.