Маҳаллий поезд ва самолёт рейсларига рухсат берувчи коронавирус тести нархи маълум бўлди

Маҳаллий поезд ва самолёт рейсларига рухсат берувчи коронавирус тести нархи маълум бўлди

Республикамизда 2020 йилнинг 18 май кунидан маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларига рухсат бериш бўйича вақтинчалик тартиби эълон қилинди. Мазкур тартибга мувофиқ авиа ва темир йўл хизматидан фойдаланиш истагида бўлган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест топширгани, таҳлил олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган, манфий таҳлилли маълумотнома талаб қилинади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 2020 йил 16 майдаги № 74-Ф сонли буйруғига асосан коронавирус инфекцияси таҳлили учун  224 минг 415 сўм миқдорида пуллик хизмат кўрсатилади ва  24 соат давомида  маълумотнома ёзиб берилади. Ушбу маълумотномасиз  онлайн орқали чипта харид қилишга  рухсат берилмайди.

Аэропорт ва вокзалларда йўловчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Ҳарорати 37 даражадан юқори бўлмаган йўловчилар   дезинфекторлар ёрдамида зарарсизлантирилади. Бир марталик ҳимоя ниқоби ва қўлқопларда  транспортга чиқарилади. Юқори ҳароратдаги йўловчиларга  аэропорт ва темир йўл хизматидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

Йўловчилар аэропорт ва темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланиши шарт. Умумий овқатланиш, хизмат кўрстаиш ва савдо шахобчаларининг фоалият юритишига йўл қўйилмайди.

Қатнов вақтида самолёт салонида ёки вагонлар бўйлаб харакатланиш таъқиқланади. Манзилга етгунча бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларни ечишга руҳсат берилмайди, ҳожатхона ҳамда тамбурларда тўпланишга йўл қўйилмайди.