Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг COVID-19'га топширган тести натижаси ижобий чиқди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида хабар қилди.
"Мен ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳозирда ҳеч қандай асоратлар йўқ", - деб ёзади спортчи.
Муродов ва унинг жамоаси 10 кун карантинда бўлади.
Спортчида коронавирус аниқлангани туфайли унинг 31 октябр Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC Vegas 12 турниридаги Кевин Ҳолландга қарши жанги қолдирилди.
Кевин Ҳолланд билан жанг бўлиши 18 октябрха маълум бўлган эди. Аввалги рақиби Кристоф Жотко жароҳат олгани туфайли, ташкилотчилар Кевинни рақиб сифатида танлашган.