Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақида бухоролик жангчи Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди — дея хабар бермоқда 'Qalampir.uz'.

Хабарга кўра, Маҳмуд 2021 йил 28 август куни Жералд Миршертга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, Миршерт ММАдаги фаолияти давомида 46 та жанг ўтказган ва уларнинг 32 тасида ғалаба қозониб, 14 та жангда мағлуб бўлган.

Жералд фаолияти давомида Кевин Холланд, Хамзат Чимаев каби рақибларга қарши жанг ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’да 3 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.