Маиший-техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Маиший-техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг хабар беришича: Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Шифокор кўчасида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Ларгус” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 5 дона музлатгичлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро Қ.Ш. кўрсатмасига асосан ушбу кўчада яшовчи фуқаро Ғ.Д.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу хонадонда муқаддам Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 120 миллион сўмлик 251 дона
6 турдаги маиший-техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.