Макгрегор-Поре жангида ким ғолиб бўлиши мумкин? Ҳабиб жавоб берди

Макгрегор-Поре жангида ким ғолиб бўлиши мумкин? Ҳабиб жавоб берди

Эртага, 24 январ куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да UFC 257 турнири ўтказилади. Турнирнинг асосий воқеаси ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Поренинг жанги бўлади.UFC'нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ушбу жанг натижалари ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.

“Бошида Конор фаолроқ бўлади. Учинчи ёки тўртинчи раундда эса Дастин бу йигитни мағлуб этади, деб ўйлайман”, деган Ҳабиб.

Аввалроқ, Ҳабиб UFC 257 турнирига боришдан бош тортгани ҳақида хабар бергандик.Маълумот ўрнида, жорий йил 16 январ куни Нурмуҳамедов UFC Президенти Дана Уайт билан бўлган суҳбатида ўз фаолиятини қайта бошлашга тайёр эканлигини, аммо сўнгги қарорини Конор ва Поре жанги натижасига қараб айтилишини маълум қилганди.