Маккада кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Маккада кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Саудия Арабистони сўнгги йиллар ичидаги энг йирик сув тошқинини бошдан кечирмоқда. Бу ҳолатга бир ҳафтадан бери тинмай ёғаётган жала сабаб бўлган. Бундан ташқари, Макка шаҳрига йирик дўл ҳам ёққан.

Сув тошқини оқибатида мамлакатнинг жанубий қисми, шунингдек, Макка шаҳри жабр кўрган. Шаҳар кўчалари дарёга айланган. Кучли сув оқими машиналарни ювиб кетмоқда.

Мамлакат ҳукумати Макка, Мадина, Ал-Басе, Жазан ва Найран шаҳарларида яшовчи аҳоли вакилларини кучли жала ҳали бери тинмаслигидан огоҳлантирмоқда.