Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намозхонларга қўйилган ижтимоий масофа бекор қилинди
18.10.2021 08:40,  
52

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган Ал-Ҳаром масжидида 17-октабр, якшанба куни пандемия бошидан буён биринчи марта ижтимоий масофа чораларига риоя қилмаган ҳолда намоз ўқилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Хабарда ёзилишича, Ал-Ҳаром ишчилари тўла-тўкис ибодатларни қайта тиклаш ҳақидаги қарорга мувофиқ, масжид полида ижтимоий масофа сақлашга ёрдам берадиган махсус стикерларни олиб ташлаган.

Матбуотда тарқалган видео ва фототасвирларга қараганда, 17-октабр куни масжид намоз ўқувчилар билан максимал даражада тўлган. Саудия ОАВлари қайд етишича, енди чоралар бекор қилинганидан кейин Макка Умра сафари учун келадиган чет елликларни қабул қилади.

Шу билан бирга, ОАВлар Саудия Арабистони ҳукуматига таяниб таʼкидлашича, масжидга келувчилар CОВИД-19 га қарши тўлиқ емланган бўлиши ва унинг ҳудудида ниқоб тақиши шарт. Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар учун Каʼбага кириш ҳамон чекланган ҳолда қолмоқда.

Саудия Арабистони сўнгги ойларда аста-секинлик билан нормал ҳаётга қайтмоқда. 1-августдан қироллик коронавирусга қарши тўлиқ емланган сайёҳларни қабул қила бошлади. Шунингдек, 17-октабрдан емланган спорт мухлислари мамлакатнинг барча ўйингоҳларида ва бошқа спорт обектларида спорт тадбирларига кириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан