Макрон нефть ва газга қарамликни камайтириш вазирлигини ташкил қилмоқчи

Макрон нефть ва газга қарамликни камайтириш вазирлигини ташкил қилмоқчи

Франция Президенти Эммануэль Макрон кеча Марселдаги митинг чоғида мамлакатнинг қазиб олинадиган энергия манбаларига қарамлигини камайтириш учун алоҳида вазирлик ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

"BFMTV" телеканали хабарига кўра, давлат раҳбари тайинлаши мумкин бўлган лавозим – энергетикани режалаштириш вазири нефть, газ ва кўмирдан чекиниш, соҳадаги барча масалаларни кўриб чиқиш билан шуғулланади.

Президент сайловининг иккинчи босқичида Макрон билан рақобатлашадиган Марин Ле Пен амалдаги давлат раҳбари беш йил ичида атом энергетикасига унчалик аҳамият бермаганини иддао қилган.

Манба маълум қилишича, Ле Пен Макроннинг яшил энергия бўйича баъзи режаларига шубҳа билан қарайди.