Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Макрон: Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши йиллар, ҳатто ўнлаб йиллар давом этади
10.05.2022 00:43,  
92

Макрон: Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши йиллар, ҳатто ўнлаб йиллар давом этади. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Франция президенти Европа куни муносабати билан Европа парламентида нутқ сўзлади. Украина Европа комиссиясига сайёрадаги энг йирик сиёсий блокка қўшилишга номзод мақомини олиш учун сўровноманинг иккинчи қисмини топширди.

Европа комиссияси Украинанинг аризасини июнь ойида баҳолайди. Номзод мақоми берилган тақдирда ҳам, ЕИга аъзо бўлиш учун мамлакат турли мезонлар бўйича жиддий такомиллашиши ва 450 миллион аҳолига эга бўлган блокнинг барча 27 давлати розилигини олиши керак бўлади.

“Биз ҳаммамиз яхши биламизки, қўшилиш жараёни йиллар ва ҳақиқатда, эҳтимол бир неча ўн йиллар давом этади. Агар биз номзодлар учун стандартларни юмшатишга қарор қилмасак, бу ҳақиқат. Биз Европа бирлигига бўлган ёндашувимизни қайта кўриб чиқмаймиз”, — деди Макрон.

"Аммо, Европа Иттифоқига расмий аъзо бўлмаса ҳам, Украина Европа оиласининг бир қисми, чунки у Европа учун жасорат билан курашмоқда", деди Макрон.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан